У нас есть только
оригинальные песни

2030 йилга бориб Ўзбекистон йилига 105 млрд квт/соат электр энергия ишлаб чиқаради

calendar 15.04.2016
994

2030 йилга бориб Ўзбекистон йилига 105 млрд квт/соат электр энергия ишлаб чиқара бошлайди. Бунда қайта тикланувчи манбаларнинг (гидроэнергетика, қуёш ва шамол энергиялари) жами ишлаб чиқилган энергиядаги улуши 7,2 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистон фанлар академияси Энергетика ва автоматика институти лабораторияси мудири академик, Ромен Зоҳидов 15 апрелда Тошкентда бўлиб ўтган Green Forum-2016 илмий-техник форумидаги маърузасида шундай фикрни илгари сурди.

review.uz сайтининг хабар қилишича, Green Forum-2016 Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамда «Ўзбекэнерго» АЖ кўмагида ташкил этилган. Унга шу соҳага доир давлат органлари ва донорлик ташкилотлари вакиллари таклиф этилган.

Форумда мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасига энергияга тежамкор ҳамда муқобил энергия технологияларини жорий қилишнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари муҳокама этилди. Унда шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, тежамкор технологиялардан саноатда, қурилиш ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида кенг қўлланилишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этишга оид таклифлар ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли йўналишлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфини камайтириш ҳамда энергияни тежовчи технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари бўйича дастур қабул қилинган. Айни пайтда, «республикада «Энергиянинг қайта тикланувчи манбалари тўғрисидаги» қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Унда, энергиянинг қайта тикланувчи манбаларидан фойдаланувчи ишлаб чиқарувчилар ва мижозларнинг ўзаро муносабатларига ойдинлик киритилади», деб маълум қилган академик Зоҳидов.

Яндекс.Метрика