Дизайнер Брэнди Уитни томонидан ёғочдан ясалган бошқотирма-китоб ўзида билимдонларнинг энг яхши кўрган икки машғулоти – мутолаа қилиш ва бошқотирмаларни ечишни бирлаштирди.
Китоб беш қисмга бўлинган бўлиб, китобхон унинг ҳар кейинги қулфлаб қўйилган қисмини ўқишга ўтиш учун аввал бошқотирмани ечиши керак бўлади.