У нас есть только
оригинальные песни

АҚШда «суперсешанба»нинг илк натижалари маълум бўлди

calendar 02.03.2016
912

АҚШда праймериз натижаларига кўра, президентлик учун Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп курашиши ойдинлашди.

1 март куни «суперсешанба» доирасида бир йўла 11 штатда сайловлар ўтказилди.

Миллиардер-республикачи Дональд Трамп экзит-полларга кўра, Жоржия, Вермонт, Виржиния, Алабама, Массачусетс, Теннеси ва Арканзас штатларида ғолиб бўлди. Унинг рақибларидан бири Тед Крузни Оклаҳома ва Техасда қўллаб-қувватлашган. Яна бир республикачи Марко Рубио эса фақат Миннесотада устунлик қилган.

Демократлар ўртасида эса Ҳиллари Клинтон рақиби Сандерсни ортда қолдирди. Уни Жоржия, Виржиния, Алабама, Теннесси, Арканзас, Массачусетс ва Техасда кўпроқ сайловчилар қўллашган. Берни Сандерс эса Вермонт, Оклаҳома, Миннесота ва Коларадода устунлик қилган.

Аляскадаги кокус (ёпиқ партия йиғини) натижалари эса ҳали маълум эмас.

Кейинги дам олиш кунларида яна тўрт штат овоз беради.

Яндекс.Метрика