БААлик миллионер Шаржа шаҳридаги савдо марказида бир қизнинг 200 дирҳам турадиган телефонини ўғирлаётгани кузатув камераларида қайд қилинди. Полиция томонидан қўлга олинган эркак бу ишни нега қилганини ўзи ҳам тушунмаганини тан олди.
Шаржадаги савдо марказларида бой инсонлар томонидан ўғирлик содир этилиши кўп бора кузатилган. Жумладан, бир бой аёл нон ўғирлагани шовшувга сабаб бўлганди. Лекин бундай масалаларнинг кўпчилиги жойида, полициянинг аралашувисиз ҳал қилинади.