"Барселона" ҳимоячиси, 14 майда жамоа таркибида Испания чемпионатини ютган Дани Алвес тарихда энг кўп унвон олган бразилиялик футболчи бўлди.
Бразилиялик футболчи 6 карра Испания чемпиони бўлди. 33 ёшли футболчи умумий ҳисобда ҳозиргача 30 та унвонни қўлга киритди.
Эътиборлиси, Алвес бу борада "футбол қироли" Пелени ортда қолдирди: қиролнинг ҳисобида "бор-йўғи" 29 та унвон бор.