Йозеф Блаттер ФИФА президентлиги лавозимидан кетишини эълон қилди
03.06.2015 1112
Йозеф Блаттер ФИФА президентлиги лавозимини тарк этишини эълон қилди. Блаттер бу ҳақда махсус конференцияда маълум қилган. Маълумот учун, 29 май куни Йозеф Блаттер ФИФА президентлигига қайта сайланган эди.Аввалроқ, президентликка даъвогарлардан бири бўлган португалиялик футболчи Лиуш Фигу Блаттернинг янги президентлик муддатининг илк кунлариданоқ истеъфога чиқишини истаётганини маълум қилган эди.Блаттер ушбу лавозимда 1998 йилдан бери фаолият юритган.