У нас есть только
оригинальные песни

Lola Karimova oilasiga oid sirlarni oshkor etdi

calendar 23.12.2017
2044

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг оила аъзолари – турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида барпо этиладиган Ислом Каримов номидаги хиёбонга ўрнатилажак ҳайкал устида иш бошлаганликлари ҳақида хабар берган эдик.
 
Ислом Каримов сиймоси акс этган навбатдаги ҳайкал англиялик таниқли ҳайкалтарош Пол Дэй томонидан ясалаётгани ҳақида аввал ҳам маълумот бергандик. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали ушбу ҳайкални тайёрлаш билан боғлиқ сирларни ошкор этди.
 
“Айни чоғда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига атаб Москвада ўрнатиладиган ёдгорлик устидаги ишлар ўз якуний палласига етиб қолди. Илгари маълум қилганимиздек, ушбу ёдгорлик жаҳонга машҳур британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй томонидан яратилмоқда. Падари бузрукворим Москва шаҳрини илиқ хотиралар билан ёд олардилар ва шу боис ёдгорлик ушбу гўзал масканда муҳим ўрин эгаллашидан хурсандман”, деб ёзади Лола Исломовна.
 
Лола Каримова-Тилляева саҳифасида нафақат отасининг Москва шаҳридаги ёдгорлиги билан боғлиқ маълумотларни, балки оила сири саналган, хусусан Ислом Каримов томонидан Татьяна Каримовага Москвадан туриб йўлланган мактублардаги ёзишмаларни ҳам тилга олади.
 
“Бир оз вақт илгари оилавий архивларимизни кўздан кечирар эканман, дадамлар ойимларга Москвадан ёзган мактубларига дуч келдим. У ерда дадам Москвага сафарлари ҳақида гапирар эканлар, бу гўзал шаҳарни кўпгина диққатга сазовор жойларини пиёда айланиб чиққанларини сўзлаб берганлар”.
 
 
Каримова сўнгги вақтлар ижтимоий тармоқлар орқали викторина ўтказаётганидан хабарингиз бор. У бу сафар ҳам анъанага содиқ қолиб, ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчиларга ҳайкалтарош Пол Дэй ижодига оид саволлар билан юзланди. Ғолибга эса мукофот сифатида Apple MacBook Air компьютери ваъда қилинди.
 
Саволлар:
 
1-савол: Пол Дейнинг энг машҳур асарларини келтириб ўтинг.
 
2-савол: Пол Дэй томонидан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотирасига бағишланган ёдгорликда қайси тарихий меъморий ансамбль акс эттирилган?
 
3-савол: Пол Дэй томонидан яратилган ва Лондон шаҳрида Британия парламенти яқинида жойлашган монументал композиция ХХ асрнинг биринчи ярмида содир бўлган қайси йирик тарихий воқеага бағишланган?
 
4-савол: Пол Дэй 2009 йилда яратган ёдгорлик Британия қироллик оиласининг қайси аъзоси хотирасига бағишланган?

Яндекс.Метрика