Москва шаҳрида либерал-демократик партия етакчиси Владимир Жириновскийнинг ҳайкали очилиши маросими ўтказилди.
Ушбу сиёсатчининг бронзадан ишлаган 3 метрли ҳайкали Дунё цивилизацияси институти ёнида ўрнатилган. Ҳайкалтарош - Зураб Церетели.
Ҳайкалнинг очилишида Владимир Вольфович Жириновскийнинг ўзи ҳам иштирок этди ва ҳайкалтарошга миннатдорчилигини билдирди. У 25 апрель куни 70 ёшга тўлади.