У нас есть только
оригинальные песни

Неймар жароҳат туфайли машғулотларни тарк этди

calendar 15.04.2016
970

«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Неймар каталонияликлар жамоасининг машғулоти вақтида тўпиғидаги жароҳат туфайли машғулотларни давом эттира олмасдан жамоа базасини муддатидан олдин тарк этди. Бу ҳақда A bola хабар тарқатган.

Бразилия терма жамоаси сардори бўлмиш бу футболчи тизза қисмида оғриқ сезган.

У «Атлетико»га қарши кечган ЕЧЛ чорак финалидаги жавоб ўйини вақтида тўпиғидан жароҳат олганди. Ушбу учрашув 0:2 ҳисобида «Барселона» мағлубияти билан якунланган.

24 ёшли Неймар энди тиббий кўрикдан ўтади ва шифокорлар унинг жароҳати даражасини аниқлашади.

У бу жароҳати туфайли Испания чемпионати доирасида «Валенсия»га қарши кечадиган ўйинда майдонга туша олмаслиги мумкин.

Яндекс.Метрика