У нас есть только
оригинальные песни

Озодбек Назарбеков 14 февраль куни “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” альбоми тақдимотини ўтказади

calendar 03.02.2015
1358

Ўзбекистон халқ артисти, хонанда Озодбек Назарбеков 14 февраль куни "Буюклар бисотидан: Заҳириддин Муҳаммад Бобур” альбоми тақдимотини ўтказади. Бу ҳақда PopCorn.uz хабар бермоқда. Хабар беришларича, мазкур альбомдан 10та қўшиқ жой олган. "Лола”, "Отим Мажнун”, "Тишинг дур” каби тароналар шулар жумласидандир. "Мазкур ўнта қўшиқ учун бастакорлар Нодирбек Умаров, Дилшод Аҳмадшох ҳамда Мусаҳон Нурматовлар куй яратишган”, – дейилади хабарда. Қайд этишларича, альбом дискида нафақат тароналар, балки қўшиқлар ғазалининг ўзбек, рус ва инглиз тилидаги матнини кўриш мумкин, дискнинг ичида альбом китобчаси бўлиб, унда санъаткор номидан сўзбоши ҳамда Бобур ғазаллари ўзбек тилида берилган.
Яндекс.Метрика