Пайшанба куни Украинадаги вазиятга бағишланган БМТ хавфсизлик кенгашининг йиғилиши резолюция қабул қилинмаслиги билан якунланди. Бу ҳақда Euronews хабар беради.
АҚШ вакили Саманта Пауэр Россияни Украинадаги вазиятни мураккаблаштириш ва ҳақиқатни яширишда айблади.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин эса Украина ҳукумати ўз халқига қарши уриш олиб бораётгани ва АҚШга бошқа давлатлар ишларига аралашмаслик кераклигини айтди.