Испания чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Лас-Пальмас" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, 25-дақиқада Суарес "Барса"ни олдинга олиб чиқди. 54-дақиқада уругвайлик футболчи иккинчи голини ҳам урди.
Аммо, ўйин охирларида майдон эгалари ўз дарвозаларидан битта тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. 88-дақиқада Виера орадаги фарқни қисқартирди. Кейин дарвозаларга бошқа голлар урилмади.
Фақат ўйиннинг ноҳуш томони - Месси тиззасидан жароҳат олиб майдонни эрта тарк этди.
"Барселона" усиз ҳам муҳим уч очкони қўлга киритди.
Испания чемпионати, 6-тур
Барселона – Лас-Пальмас 2:1
Голлар: 1:0 – 25 Суарес, 2:0 – 54 Суарес, 2:1 – 88 Виера.
Барселона
– тер Стеген, Бартра, Пике, Адриано (Гумбау, 90), Серджи Роберто,
Ракитич, Бускетс, Маскерано, Неймар, Месси (Мунир, 10; Сандро Рамирес,
80), Суарес.
Лас-Пальмас – Варас, Артилес, Бигас,
Симон, Алькарас, Сантана (Кулио, 57), Кастельяно, Мубарак, Меса
(Валерон, 68), Виера, Араухо (Эль-Жар, 67).
Огоҳлантиришлар: Сантана (36), Симон (56), Мубарак (58), Алькарас (66), Маскерано (79), Суарес (90).