Олимлар кундалик ҳаётда барча бажариши мумкин бўлган 10 та оддий, лекин умрни узайтиришга сабаб бўлувчи одатлар ҳақида маълумот берди.
Олимларнинг қуйида шу ҳақдаги хулосалари берилган:
Алкогол ичимлиги сизнинг соғлигингиз учун энг яхши восита эмас, лекин Гарвардлик мутахассислар кунига 1 стакан шароб (айниқса, қизил) юрак хуружи, диабет, атеросклероз ва бошқа касалликларнинг олдини олиш мумкинлигини аниқлашди.
Хитойлик шифокорлар энг яхши дам олиш вақтини аниқлади. Улар инсоннинг бутун аъзоларини кузатиб чиқдилар ва бу эса қайси орган қачон қайта тикланаётганлигини аниқлашга ёрдам берди. Айнан кўпроқ яшаш учун 22:00 дан 06:00 гача ухлаш керак.
Америкаликлар бошқаларнинг фикридан кўра киши ўзининг фикри тўғри эканини таҳлил қилиб чиқиши унга кўпроқ ишонч бағишлайди, деб тушунтиради.
Қуёш нурлари Д витаминининг энг яхши манбаи бўлгани учун, бу диабет хавфини камайтиради ва кўпинча касалликнинг сабаби бўлган руҳий тушкунликка қарши курашишга ёрдам беради.
Лондондаги Кранли поликлиникасининг шифокорлари иссиқ сув ва турли хил совунлар бизнинг теримизни ёғларнинг ҳимоя қатламидан маҳрум қилишини айтишди. Шунинг учун душни камроқ ва эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак.
Эрталаблари помидор тановвул қилиш юрак, қон-томир касалликлари олдини олади.
Япония олимлари тадқиқотларига кўра, тўсатдан баланд овоз, айниқса, қон босими юқори бўлган одамларда юрак хуружи хавфини оширади. Бундан ташқари, бундай кескин товушлар асаб тизимига салбий таъсир қилади.
Münster университетида немис биокимёгарлари нон четини тановвул қилишни тавсия қилишди. Нонни пишириш вақтида антиоксидантлар ҳосил бўлиб, бу йўғон ичак саратони ривожланишига тўсқинлик қилади ва организмни тозалайди.
Тамаки баргларини йиғиб, қуритилгач, жуда катта миқдорда зарарли элементлар ўсимлик барглари ичида ва ҳатто микродозаларда сақланиб қолади. Бу сигареталарга қўл билан тегилганда кўпроқ юқади.
Франциялик олимларнинг фикрига кўра, узоқроқ яшашнинг энг яхши усули – бу рақсни ўрганишдир. Бу узоқ умр учун жуда фойдалидир. Рақс суякларни, ўпкаларни, қон айланиш тизимини кучайтиради ва астма билан курашишга ёрдам беради. Энг муҳими, рақс давомида юқорироқ руҳда ҳаракат қилиш керак.