У нас есть только
оригинальные песни

Владимир Путин 26 декабрни мотам куни, деб эълон қилди

calendar 26.12.2016
2115

Аввалроқ, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига тугишли Ту-154 самолёти бугун, 25 декабрь куни Сочидан Сурияга парвозга отлангач, Қора денгизга ғарқ бўлиб, 92 киши ҳалокат қурбони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин авиаҳалоҳатда қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Президент ўз сўзида мазкур авиаҳалокат сабаблари жиддий текширилишини атди.
 
Президент ОАВга интервью берар экан, “Авваломбор, Қора денгиз фожиаси қурбонлари яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Фожиа сабаблари синчиклаб ўрганиб чиқилади ва жабрланганлар оилаларини қўллаб-қувватлаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Эртага, 26 декабрь – умумхалқ мотам куни, деб эълон қилинади”, деди.

Эслатиб ўтамиз, самолёт бортида 84 нафар йўловчи, 8 нафар экипаж аъзолари бўлган. Қурбонлардан 64 киши Александров номли ҳарбий ансамбл артистлари, тўққиз нафар тележурналистлар, машҳур кўнгилли врач Елизавета Глинка (Доктор Лиза), икки нафар давлат хизматчилари эди. 

Яндекс.Метрика