У нас есть только
оригинальные песни

Қўшнисиникига ўғирликка тушган бухоролик киши қўлга олинди

calendar 20.02.2016
1534

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ИИБга Абадий қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйига номаълум шахс яширин равишда кириб, ётоқхонасидан кўп миқдордаги пулларини ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу қишлоқда яшовчи 42 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди.

Ҳозирда унинг бошқа мулкий турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яндекс.Метрика