8 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Пахтакор” марказий стадионида Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Одил Аҳмедов дубль қайд этган бўлса, учинчи голга жамоа сардори Сервер Жепаров муаллифлик қилди. Ўйин тўлиқ ҳамюртларимиз устунлигида ўтганини алоҳида таъкидлаш лозим.